الوصف: |
Бизга маълумки, мемуар – хотиралар, эсдаликлар бўлиб, “муаллифнинг ўтмишда ўзи бевосита иштирок этган ёки шоҳиди бўлган воқеалар ҳақидаги хотиралар баён қилинувчи адабий асар. Мемуар асарлар ўзининг баён йўсини, воқеаларни сюжетли тарзда берилмаслиги, вақт тартибига риоя қилиниши, фактографиклик хусусиятлари билан кундаликларга, материалнинг ҳаққонийлиги ва тўқиманинг йўқлиги жиҳатидан ҳужжатли-тарихий очерк, илмий биографияларга яқин туради. Жамол ал-Ғитоний ижодида кундалик жанри унинг ижодий фаолиятининг бошидан бошлаб мавжуд бўлган. Албатта, бу кундаликларда ҳозирда бўлаётган воқеалар билан бирга ўтмишда бўлиб ўтган тарихий воқеалар синкретлашиб (аралашиб), бунга “янги мавж” оқими таъсири ҳам сезиларли таъсир этиб, адиб янги услуб, янги мавзу қидириб топиш орқали ўзига хос услубни яратган. Жамол ал-Ғитоний Мисрзамонавий адабиётининг машҳур ёзувчиларидан бўлиб, у Нажиб Маҳфузнинг шогирди ва давомчиси бўлган. Унинг энг машҳур асарлари: “аз-Зайнил Баракат, “Рисалатун фил важди ва-с-сабаба” романларидир. У ХХ асрнинг 80-йилларда “Ар-Рафиий”, “Рисалатун фил важди ва-с-сабаба” романларини яратган. Охириги романидаЎзбекистонда келиб олган таассуротлари, мисрлик зиёлининг руҳий инқирози ва сафар давомида шу инқироздан чиқиши ўз аксини топган. Миср халқ меросини замонавийлаштиришга ҳаракат қилиб, ўз ишларида халқ оғзаки ижоди хислатларини қайтадан яратади, тарихий манбалар, кундаликлар ва ҳужжатлардан ҳамда ислом – сўфийлари асарларидан фойдаланди. Лекин буларнинг ҳаммаси фақат замонани тасвирлаш учун, шахс ва жамият, инсоний ҳис-туйғулар ва ўй-хаёлларнинг ўзаро муносабатларини очиб бериш учун материал ҳисобланади. |